Узбек O'zbek
Иванович «Челси»га керак бўлган энг муҳим инсон ким эканлигини айтди
Жума, 27 Сентябр
8315

«Зенит» ҳимоячиси Бранислав Иванович «Челси» учун Роман Абрамович қанчалик аҳамиятлилиги ҳақида гапирди.

«Лэмпард янги жамоа қурмоқда. Ўтган мавсум идеал бўлмади, аммо жамоа шунда ҳам жамоа учинчи ўринни эгаллади. 

«Челси»га Роман Абрамович керак. Бу – барча мухлислар учун энг муҳим нарса. Биз уни «Стэмфорд Бриж»да кўришни хоҳлаймиз, шунда «Челси» яна Европанинг энг яхши жамоалари қаторидан жой олади.

У менинг фаолиятимдаги энг муҳим инсонлардан бири эди. Унинг мен учун қилган барча ишларидан миннатдорман. «Челси»да ҳар қандай қийин вазиятни бошдан кечирганимда ҳам, у менга ишонарди. Мен ундан қарздорман»,  – деб Ивановичнинг сўзларини келтиради FourFourTwo.

Абрамович ҳозирда виза муаммолари туфайли Буюк Британияга кела олмаяпти.

Иванович «Челси» сафида 2008 йилдан 2017 йилгача ўйнаган. «Кўклар» таркибида жами 377та ўйин ўтказиб, 34та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз