Узбек O'zbek
Гаттузо Россия клубларидан бирини бошқариши мумкин
Жума, 27 Сентябр
2001

«Милан»нинг собиқ бош мураббийи Женнаро Гаттузо Москвага борди.

«Чемпионат.ру» хабарига кўра, 41 ёшли мутахассис Россия клубларидан бири билан шартнома имзолаш учун музокара ўтказади.

Аввалроқ Гаттузонинг «Интер Майами» клубини бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Эслатиб ўтамиз, Америка клубига унинг собиқ жамоадоши Дэвид Бекҳэм хўжайинлик қилади.

Гаттузо 2019 йил май ойида «Милан»ни тарк этди. У фаолияти давомида «Пиза», «Палермо» ва Грециянинг ОФИ клубларида ҳам ишлаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз