Узбек O'zbek
Франция полицияси ўзбекистонлик теннисчини қўлга олди
Жума, 27 Сентябр
8805

Франция полицияси икки нафар теннисчи - ўзбекистонлик Альбина Хабибулина ва қирғизистонлик Ксения Палкинани қўлга олди. Улар келишилган ўйинларда гумонланмоқда.

Ушбу ҳибсга олишлар Франциядаги мусобақаларда келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича олиб борилган йирик суриштирувнинг бир қисмига айланди. Бу ҳақда Gotennis хабар бермоқда.

L’Equipe маълумотига кўра, аввалроқ Хабибулина март ойида Гоннесдаги турнирда ўтказилган ўйинда атайин мағлуб бўлганини тан олган. Палкина эса у ва пул тикадиган одамлар ўртасида воситачилик қилишда гумонланмоқда. Франция расмийларининг спортчиларга бўлган эътиборини шубҳали пул тикишларни пайқаган британиялик букмекерлар жалб қилди.

Суриштирув туфайли Хабибулина ва Палкина жуфтликда ўйнаши керак бўлган Клермонт-Феррандаги ITF мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз