Узбек O'zbek
ФИФА Эрондаги стадионларни текширади
Жума, 27 Сентябр
4620

ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Эрон – Камбожа ўйинига ФИФА делегацияси ташриф буюради.

Бундан мақсад – эронлик аёлларнинг стадионга кириб, футбол томоша қилиши учун яратилган шароитлар билан танишиш. Бу ҳақда делегация раҳбари, Франция миллий жамоаси собиқ футболчиси Юри Жоркаефф хабар берди.

Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино Эрон Футбол Федерациясидан аёлларни стадионга киришини таъминлашни талаб қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом Республикасида аёлларнинг стадионга киришига баъзи бир чекловлар мавжуд.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз