Узбек O'zbek
«Барселона» Фабиан Руисни сотиб олишга қарор қилди – ОАВ
Жума, 27 Сентябр
3005

«Наполи» яримҳимоячиси Фабиан Руис мавсум якунида ватани Испанияга қайтиши мумкин.

Mundo Deportivo манбасига кўра, 23 ёшли футболчи «Барселона»нинг кейинги ёз учун трансферлар режаларидан жой олган.

«Руиснинг ўйинидаги ўсишни мунтазам кузатиб бораётган «Барса» раҳбарлари у жамоа ўйин услубига тўла мос келади, шу боис уни 2020 йил ёзида сотиб олишга қарор қилинган», – дейилади хабарда.

Маълумот учун, Фабиан «Бетис» тарбияланувчиси саналади. У 2014-2018 йилларда шу жамоа таркибида ўйнаган. Сўнг 30 млн евро эвазига «Наполи»га ўтган.

Жорий мавсумда хавбек А Сериянинг 4та ўйинида қатнашиб, 1та гол ва 2та сариқ карточкани ўз номига ёзиб қўйди. Ўтган мавсум эса у миллий чемпионатнинг 27та турида 5+4 самарадорлик кўрсаткичига эришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз