Узбек O'zbek
АПЛ клуби Неймар хизматига даъвогарлик қилмоқда
Жума, 27 Сентябр
11041

«Челси» клуби 2020 йил ёзида «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни харид қилишга уриниб кўради.

El Desmarque хабарига кўра, лондонликлар футболчининг ўзига жуда фойдали таклиф тайёрламоқдалар. «Кўклар» Неймарнинг трансфери учун 300 миллион евро, унинг ўзига эса 43 миллион евро маош беришга тайёр. Агар битим амалга ошса, бразилиялик дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланади.

Аввалроқ «Барселона» ва «Реал» Неймар билан шартнома имзолашга уриниб кўрган, аммо парижликлар жуда катта қийматни сўраганидан сўнг, трансфер амалга ошмаган эди. Шундан сўнг, «ПСЖ» футболчи билан шартномани узайтирмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Бу мавсумда футболчи «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз