Узбек O'zbek
Ўзбекистон Кубоги. Қосимов Абрамовни енгди. ОКМК яна финалга чиқди
Пайшанба, 26 Сентябр
2663

Ўзбекистон Кубогида иккинчи финалчи ҳам аниқланди. Ўз майдонида Вадим Абрамов мураббийлигидаги «Бунёдкор»ни қабул қилган ОКМК 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. ОКМК Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади. Олмалиқликлар ўтган мавсумда кубок финалида Тошкентнинг «Пахтакор» клуби билан тўқнашиб, ғолиб бўлишганди.

Ўзбекистон Кубоги
Бир ўйиндан иборат ярим финал
ОКМК — «БУНЁДКОР» 3:1
Голлар: Шаҳзод Нурматов (8), Элгужа Григалашвили (49), Сардор Раҳмонов (86) — Нурилло Тўхтасинов (58).
ОКМК: Суҳроб Султонов, Эркин Бойдуллаев (Владислав Касминин, 90+2), Дилшод Жўраев, Элгужа Григалашвили (Санъат Шихов, 66), Мурод Тошматов, Акмал Шораҳмедов, Жасур Умаров, Сайдулло Раҳматов, Сардор Раҳмонов, Игорь Зонжич, Шаҳзодбек Нурматов (Зафар Полвонов, 76).
«Бунёдкор»: Мурод Зуҳуров, Ислом Қобилов (Бобур Фарҳодов, 85), Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Лутфулла Тўраев, Хуршид Ғиёсов (Шохруҳ Гадоев, 64), Миржаҳон Мираҳмадов, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз