Узбек O'zbek
Ўзбекистон хоккей федерацияси IIHF’га қабул қилинди
Пайшанба, 26 Сентябр
1221

Бугун, 26 сентябрь куни, Ўзбекистон хоккейи учун тарихий воқеа юз берди: мамлакат хоккей федерацияси бошқа олти мамлакат қаторида Халқаро шайбали хоккей федерациясига (IIHF) қабул қилинди. Бу Римдаги (Италия) IIHF конгрессида содир бўлди.

«Аввало, бизни қўллаб-қувватлаган ва конгрессда ЎХФ учун овоз берган барча IIHF аъзоларига раҳмат айтаман. Шайбали хоккейнинг катта оиласига қўшилиш биз учун катта шарафдир. Мен ўз мамлакатимдаги барча хоккей мухлислари билан биргаликда бундан фахрланмоқдаман ҳамда янги мақомимиз Ўзбекистонда ўйинни ривожлантириш учун кўпроқ имкониятлар очишига ишонаман.

Ривожланиш ва таълим дастурларига, шунингдек, IIHF томонидан ўтказиладиган турли хил тадбирлар ва мусобақаларга, янги алоқалар ва бошқа аъзо ассоциациялар билан муносабатларга эга бўлиш, шубҳасиз, бутун мамлакат бўйлаб хоккейни кенгайтириш бўйича режаларимизни қўллаб-қувватлайди», - дея маълум қилди Ўзбекистон хоккей федерацияси (ЎХФ) президенти Бахтиёр Фозилов.

Эслатиб ўтамиз, ЎХФ 2018 йил март ойида ташкил этилган. 2019 йил бошида у Ўзбекистоннинг биринчи чемпионатини ўтказди. 31 май куни янги ташкил этилган «Ҳумо» клуби Олий хоккей лигаси чемпионати - Буюк Ипак йўли кубогида иштирок этишига қарор қилинди. 2019 йил август ойида «Ҳумо-2» жамоасининг Қозоғистон Республикаси очиқ чемпионатида иштирок этиши тўғрисидаги қарорга келинди. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз