Узбек O'zbek
Пуйоль «Барселона»га рад жавобини берди
Пайшанба, 26 Сентябр
9637

«Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси ва сардори Карлес Пуйоль клубга қайтмайди. Бу ҳақда у ўзининг «твиттер»даги саҳифасида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар 41 ёшли мутахассисга «Барселона» спорт директори лавозимини таклиф қилишганди.

«Сўнгги ҳафталарда «Барселона»га спорт директори сифатида қайтишим мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Таклифга рад жавобини бериш жуда қийин қарор бўлди. Чунки мен ҳар доим уйга қайтишни хоҳлардим. Аммо ҳозирда турли лойиҳаларда иштирок этаётганим ўзимни тўлиқ клубга бағишлашга имкон бермайди, бу лавозим масъулиятни талаб қилади.

Таклиф қилишгани ва менга билдирилган ишонч учун клубга ўз миннатдорчилигимни билдираман», – деб ёзади Пуйоль.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз