Узбек O'zbek
«ПСЖ» Неймар билан янги шартнома тузмоқчи
Пайшанба, 26 Сентябр
4216

«ПСЖ» раҳбарияти ҳужумчи Неймар билан битим муддатини узайтирмоқчи, деб хабар тарқатди Mundo Deportivo.

Нашр манбасига кўра, ҳозирча бразилияликнинг бу борадаги фикри номаълум. 2019 йил ёзида у жамоадан кетишни истаган, аммо «Барселона» ва «ПСЖ» ўзаро келиша олишмаган эди. Неймарнинг трансфер нархи юқорилиги бунга монелик қилган.

Шу билан бирга, 10-рақам эгасига «Реал»дан ҳам қизиқиш бўлгани айтилганди. Аммо ОАВдаги хабарларга қараганда Мадриддагилар Неймар эмас, кўпроқ Килиан Мбаппега қизиқиш билдиришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар трансферидаги мавҳумлик туфайли у мавсум аввалини ўтказиб юборди. Кейинроқ эса иккита ўйинда қатнашиб, ҳар иккисида ҳам сўнгги дақиқалардаги голи билан жамоасига ғалаба олиб келди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз