Узбек O'zbek
Неймар судда «Барселона»га қарши кўрсатма беради
Пайшанба, 26 Сентябр
5863

«ПСЖ» клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар собиқ жамоаси «Барселона» билан судлашмоқда.

Marca хабарига кўра, футболчи 27 сентябрь куни Испанияга боради ва судда кўрсатма беради. 

Неймар «Барселона»дан 26 миллион евро миқдоридаги бонусни талаб қилмоқда. Футболчи шартнома имзолаганида шунча миқдордаги мукофот пулини олиши керак эди. Аммо «ПСЖ» клубига ўтиб кетгач, «Барселона» бу пулларни тўлашни истамади.

Ўз навбатида, каталонияликлар ҳам ундан 14 миллион евро миқдоридаги бонусларни қайтаришни талаб қилшмоқда.

Қайд қилиш жоизки, «Барселона» ёзда 27 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга уриниб кўрди, аммо трансфер амалга ошмай қолди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз