Узбек O'zbek
«Насаф» мардонавор курашган ва «Пахтакор» камбэк қилган супер ўйиндан фотогалерея
Пайшанба, 26 Сентябр
2546

Ўзбекистон Кубогида финалчилар аниқланди. Ўз майдонида «Насаф»ни қабул қилган «Пахтакор» иродали ўйин кўрсатиб, ғалабага эришди. Бу ўйинда «Насаф» мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказди десак хато бўлмайди. Рўзиқул Бердиев «Пахтакор»нинг ҳар бир чизиғини яхши ўрганганини, Машарипов, Черанларнинг қандай ҳужумга ўтганигача таҳлил қилганини айтди.

Ўйинда «Насаф» ҳисобни очди. Дилшод Саидов бурчак тўпи тепилганидан кейин давом этган ҳужумнинг иккинчи тўлқинида тўпни «Пахтакор» дарвозаси яқинига узатди. Бу ерда ҳаммадан фаол ҳаракат қилган Бобур Абдухолиқов тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Аммо «Пахтакор» ирода кўрсатиб, ўйинга қайта олди. Аввалига Драган Черан, кейинроқ Жалолиддин Машарипов гол уриб, мувозанатни «Пахтакор» томонига оғдирди.

Иккинчи бўлимда гол урилмаган бўлса-да, жуда қизиқарли кечди. Айниқса «Насаф» жуда кўп ҳужум қилди. «Пахтакор»да ҳам ҳужумчиларнинг зарбалари дарвоза устунига тегди. Ўйиндан кейин ҳар икки жамоа мураббийлари ҳам чиройли учрашув бўлганини таъкидлашди. Қуйида «Пахтакор» — «Насаф» ўйинидан тайёрланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз