Узбек O'zbek
ФИФА йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда қаллобликка йўл қўймаганини исботлади
Пайшанба, 26 Сентябр
10317

ФИФА йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда қаллобликка йўл қўйгани ҳақидаги Никарагуа миллий жамоаси сардори Хуан Баррера айбловининг ёлғон эканини исботлади.

Аввалроқ Баррера йилнинг энг яхши футболчиси сифатида Лионель Мессига эмас, бошқа футболчига овоз берганини баён қилган эди.

ФИФА Баррера томонидан имзоланган ва Никарагуа Футбол Федерацияси муҳри қўйилган овоз бериш варақасини эълон қилди. Унда айнан Месси биринчи ўринга қўйилгани кўриниб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Месси йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз