Узбек O'zbek
«Барселона» Месси яна жароҳат олганини тасдиқлади
Пайшанба, 26 Сентябр
8692

Бир ойдан ортиқ вақт давомида жароҳатини даволаган Лионель Месси сафга қайтганидан кейин «Барселона» сафида бошланғич таркибда тушган илк ўйинидаёқ янги жароҳат орттириб олган.

У 24 сентябрь куни «Вильярреал»га қарши кечган ўйиннинг (2:1) биринчи бўлимида жароҳат олган. Бу маълумот «Барселона» матбуот хизмати томонидан расман тасдиқланди. 

Аргентиналик футболчи чап оёғидаги бўғимларни шикастлаб олган ва энди яна тикланиш жараёнини ўташи керак бўлади. У навбатдаги турда «Хетафе»га қарши кечадиган ўйинда иштирок эта олмайди.

23 сентябрь куни Лионель Месси ФИФАнинг энг яхши футболчиси унвонини қўлга киритганди, кейинги ўйинда у «Вильярреал»га қарши 45 дақиқа давомида ҳаракат қилди. Бу ўйин унинг сафга қайтишидан кейин бошланғич таркибдаги илк ўйини бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз