Узбек O'zbek
Азар дербидан олдин ўз фикрларини билдирди
Пайшанба, 26 Сентябр
6417

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши ўйин ҳақида гапирди.

«Дербида қандай ҳиссёт ва эҳтирослар бўлишини барча билади. Мен гол уришни, ғалаба қозонишни ва мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлайман. 

Диего Коста – менинг дўстим, биз бирга ўйнаганмиз. У билан майдонда учрашишни истайман», – деб Азарнинг сўзларини келтиради Marca.

Азар ва Коста «Челси»да 2014 йилдан 2017 йилгача ўйнаган.

Маълумот учун, «Атлетико» – «Реал» баҳси 28 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 00:00да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз