Узбек O'zbek
Аллегри инглиз клуби бошқарувига келиши мумкин
Пайшанба, 26 Сентябр
6708

«Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри агар «Тоттенҳэм Ҳотспур» Маурисио Почеттинони ишдан бўшатса, унинг ўрнига Лондон клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда The Sun ўз манбаларига асосланган тарзда хабар тарқатган.

Поччетино бошқарувида «Тоттенҳэм» янги мавсумни омадсиз бошлади. Англия Премьер-Лигасининг 6 туридан кейин лондонликлар атиги 8 очко жамғаришган. Бундан ташқари, клуб Англия лигаси кубогининг учинчи босқичида тўртинчи лига вакили «Колчестер»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.

ОАВ маълумотига кўра, Почеттино Мадриднинг «Реал» клубига йўл олиши мумкин. Чемпионлар лигасининг ўтган мавсуми финали арафасида аргентиналик мутахассис жамоаси финалда ғалаба қозонгудек бўлса, ўз мақсадига эришгани учун лавозимини тарк этиши мумкинлигини айтиб ўтганди. Почеттино номи кўп вақтдан буён «Реал» билан боғлаб келинади.

Бундан аввалроқ, Аллегри Англиянинг бошқа бир клубига, Сульшер ўрнига «МЮ» бошқарувига келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз