Узбек O'zbek
«The Best» сўровномаси: Месси яна Роналдуни қўллади, Криштиану эса ҳеч қачон Леога овоз бермаган
Чоршанба, 25 Сентябр
17451

Йилнинг энг яхши футболчисини аниқлаш учун ФИФА томонидан ўтказилган сўровномада Лионель Месси қаторасига иккинчи марта Криштиану Роналдуга овоз берди.

Аргентина терма жамоаси сардори сифатида сўровномада қатнашган Месси энг яхшилар учлигида Садио Мане, Криштиану Роналду ва Френки де Йонгни кўрсатиб ўтган.

Ўз навбатида, Леонинг португалиялик ҳамкасби Роналду ҳам Френки де Йонгни эътироф этган, шунинг баробарида Маттейс де Лигт ва Килиан Мбаппе учун овоз берган.

ESPN хабарига кўра, Криштиану ҳозирга қадар йил лауреатларини аниқлаш бўйича сўровномаларда бирор марта Мессига овоз бермаган.

Аргентиналик ҳужумчи эса рақобатчисини икки марта қўллаб-қувватлаган – 2018 йилда 3-ўринда кўрсатиб, 2019 йили 2-ўринга муносиб кўрган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги «The Best» соврини Лионель Мессига насиб этди, Роналду эса учинчи ўринда қайд этилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз