Узбек O'zbek
«Монако» бош мураббийи мавсумдаги илк ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди
Чоршанба, 25 Сентябр
2822

«Монако» бош мураббийи Леонарду Жардим «Ницца»га қарши ўйиндан сўнг (3:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Афсуски, бу мавсумдаги биринчи ўйин эмас. Жамоа ушбу баҳсда кучли ўйин кўрсатишга муваффақ бўлди, ўйинчилар бирдамликни намойиш этишди ва буни 90 дақиқа давомида ушлаб туришди. Назаримда, биз ўйинни бошқардик. Футболчилар учун хурсандман. 

Биринчи ғалабани қўлга киритдик, бу жуда муҳим. Биз ўз қадриятларимизни биламиз, биз ишлайдиган жамоамиз. Эйфорияга берилмаймиз ва ишлашда давом этамиз. Ўйлашимча, «Марсель»га қарши ўйинга қараганда (3:4) бу баҳсга жисмонан яхшироқ тайёрландик. Футболчилар яккакурашларда буни исботладилар.

Ғалаба доим илҳомлантиради, футболда бу қоида ишлайди. Мавсумлар оралиғидаги ўртоқлик учрашувларида ғалаба қозондик, аммо бу очко келтирмайди. Футболчилар ривожланишда давом этишмоқда, шанба кунги ўйинда ҳам («Брест билан) худди шу руҳда давом этишимиз керак», – деб Жардимнинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз