Узбек O'zbek
Месси: «Фати — ажойиб ўйинчи, унга ўзим ёрдам бераман»
Чоршанба, 25 Сентябр
2687

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ёш яримҳимоячи Ансу Фати тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Футболчи Месси, Луис Суарес ва Усмон Дембеле жароҳати туфайли асосий таркибдан жой олиб, ўзини жуда яхши намоён қилди.

«Фати менга ёқади, унга ўзим ёрдам беришга ҳаракат қиламан. У — фантастик ўйинчи ва муваффақият қозониши учун барча имкониятга эга. Агар вазиятга менинг кўзим билан қаралса, унинг фаолияти босқичма-босқич ривожланиб боришини истардим. Худди ўзимникига ўхшаш. Унутмайлик, у энди 16 ёшга тўлди.

Менга ўз вақтида Роналдиньо ва Райкаард жуда катта ёрдам беришган. Мураббий мени бир неча марта асосий таркибга киритмаганида, дарғазаб бўлган эдим. Энди улғайдим ва кўп нарсани тушуниб етяпман. Мен ундан жуда миннатдорман», - деб Месси сўзларини келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз