Узбек O'zbek
Месси бугун тиббий кўрикдан ўтади. У яна сафдан чиққан бўлиши мумкин
Чоршанба, 25 Сентябр
4658

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лиганинг кейинги тури доирасида «Хетафе»га қарши ўйинда иштирок эта олмаслиги мумкин.

Sport.es нашри хабарига кўра, бугун аргентиналик футболчи тиббий кўрикдан ўтказилади ва унинг натижасига кўра кейинги қарор қабул қилинади.

Ла Лиганинг 6-турида «Вильярреал»га қарши кечган ва 2:1 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган ўйинда янги мавсумда илк марта бошланғич таркибда майдонга тушган Месси белида оғриқ сезди ва мураббий эҳтиёткорлик юзасидан уни танаффус вақтида алмаштиришга қарор қилди.

Футболчи мавсум арафасида олган жароҳати туфайли мавсум стартини ўтказиб юборганди. У ўтган турда «Гранада»га қарши ўйинда иккинчи бўлимда майдонга туширилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз