Узбек O'zbek
Мавсумнинг илк Эл Класикоси санаси ва бошланиш вақти маълум бўлди
Чоршанба, 25 Сентябр
13300

Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган «Барселона» – «Реал» баҳснинг санаси аниқланди.

Мавсумнинг биринчи класикоси 26 октябрь якшанба куни «Камп Ноу»да бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. 

Ўйин дунёнинг бошқа ҳудудларидаги мухлислар аудиториясини ҳисобга олган ҳолда шу вақтга қўйилди. 

«Барселона» ва «Реал» аввал ҳам бундай пайтда ўйнашган. 2017/2018 йилги мавсумда Мадридда ўтган ўйин шу вақтда бошланган ва унда «Барселона» 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз