Узбек O'zbek
«Бавария» президенти Нойер туфайли Германия терма жамоасига бойкот қилмоқчи
Чоршанба, 25 Сентябр
3656

«Бавария» президенти Ули Ҳёнесс мюнхенликлар клуби дарвозабони Мануэль Нойернинг тарафини олиб чиқди.

Терма жамоанинг асосий дарвозабони ва иккинчи дарвозабон, «Барселона» аъзоси Марк-Андре тер Штеген ўртасида можароли ҳолат юзага келган. Аввалроқ тер Штеген ўзини Германия терма жамоасининг захира дарвозабони бўлиш қониқтирмаслиги тўғрисида очиқдан-очиқ гапирган, шундан кейин Нойер унинг бу сўзлари бундестим фойдасига бўлмаслиги ҳақида чиқиш қилганди.

«Агар Нойерни терма жамоага чақириш тўхтатилса, биз терма жамоага бошқа футболчиларимизни ҳам жўнатмаймиз. Бизни вазиятнинг бундай тус олиши қониқтирмайди. Мен бу мавзуни Лёв билан муҳокама қилмоқчимасман. У мен айтаётган гапларни эшитади.

Лёв жаноб тер Штеген билан яхшилаб гаплашиши, уни бурчакка турғазиб қўйиб, бундай баёнот бермасликка чақириши зарур», — дея Ҳёнесснинг сўзларини келтирмоқда Sport Bild нашри.

Тер Штеген 2020 йилги Европа чемпионати саралаши доирасида сентябрь ойи бошида ўтказилган икки ўйинда — Нидерландия (2:4) ва Шимолй Ирландия (2:0) терма жамоаларига қарши ўйинларда захира ўриндиғида ўтирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз