Узбек O'zbek
Погба жароҳатидан тузалиб, сафга қайтди
Сешанба, 24 Сентябр
2512

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба тўпиқ суягидан олган жароҳатидан тикланишга улгурди.

«Катта эҳтимол билан у «Рочдейл»га қарши ўйинда бир неча дақиқа майдонда бўлади. Ишончим комилки, у «Арсенал»га қарши ўйингача тайёр бўлади», – деган клуб бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер.

Шу билан биргаликда, клуб ҳужумчилари Маркус Рэшфорд ва Антони Марсиял, шунингдек ҳимоячи Люк Шоу жароҳатини даволашда давом этишмоқда ва улар навбатдаги ўйинни ўтказиб юборишади.

Англия Лигаси Кубоги доирасидаги «Манчестер Юнайтед» – «Рочдейл» учрашуви 25 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз