Узбек O'zbek
«Барселона» президентлигига номзод: «Гризманн трансферига зарурат йўқ эди»
Сешанба, 24 Сентябр
6874

«Барселона» президенти лавозимига номзод Виктор Фонт клубнинг трансфер сиёсати ҳақидаги фикрлари билан бўлишди.

«Гризманн – зўр ўйинчи. Лекин унинг «Барселона»га ўтишига ҳожат йўқ эди. Исталган яхши футболчи жамоани кучайтира олади, деган фикрга қўшилмайман.

Неймар ҳақида ҳам фикрим шундай. Нафақат спорт нуқтайи назаридан – у жаҳоннинг 3-4 нафар энг яхши футболчиси қаторида туради – балки молиявий таваккалчилик нуқтайи назаридан ҳам. Қолаверса, у бизни алдаган эди.

Неймарнинг [«Барселона»даги] даври ўтди. Биз бошқа ўйинчиларга эътибор қаратишимиз керак. Бу йил Ла Масиядан Фати каби ёш иқтидорлар етишиб чиққанидан хурсандмиз. Ўтмишга қайтгандан кўра майдонда унга имконият берган маъқул», – деган Фонтнинг сўзларини келтирди Mundo Deportivo.

46 ёшли Фонт аввалроқ 2021 йилда «Барселона» президенти бўлиш учун уриниб кўришини маълум қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз