Узбек O'zbek
«Барса» Месси нима учун дунёнинг энг яхши футболчиси эканига 17та сабаб келтирди
Сешанба, 24 Сентябр
11119

Лео Месси ФИФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси сифатида тақдирланди. Аргентиналик футболчи жаҳоннинг энг кучли футболчиси сифатида эътироф этилганидан кейин «Барселона» расмий сайти нима учун у энг яхши футболчи эканига 17та сабаб келтирди.

1. Ла Лига ва Испания Суперкубоги ғолиби

Ўтган мавсумда Месси яна икки соврин ютди. Энди унда 34та соврин бор – у бу борада «Барса»нинг энг совриндор футболчиси.

2. Ла Лиганинг энг яхши тўпурари

Месси ўтган мавсумда 34 учрашувда майдонга тушиб, 36 гол уришга эришди, у «Барса»га 26- чемпионликни келтирди ва қаторасига учинчи бор чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди.

У жами 6 бор Испанияда мавсумнинг энг яхши тўпурари бўлган. У ва афсонавий Тельмо Сарра бу борада рекордчи ҳисобланишади.

3. Европанинг энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса» соҳиби бўлди

Месси қаторасига учинчи мавсум Европадаги энг яхши тўпурар (ички чемпионатдаги кўрсаткичлар эвазига) бўлди. Бу унинг олтинчи «Олтин бутса»си.

4. Олтинчи бор Чемпионлар лигасида энг яхши тўпурар

Месси ўтган мавсумда турнирнинг 10 учрашувида 12 гол урди.

5. «Барса» учун 600-гол

Месси деярли етиб бўлмас чўққига чиқиб бўлди, бу рўйхатдаги бошқа футболчилар клуб тарихидаги энг яхши тўпурардан анча ортда қолиб кетишган.

6. Европа лигаларида жарима зарбасидан энг кўп гол урган футболчи

2018-19 йилги мавсумда Месси 6 марта жарима зарбаларини тўғридан-тўғри дарвоза тўрига жойлади. У бу борада Испания, Франция, Италия, Германия ва Англия миқёсида энг яхши кўрсаткич қайд этди.

У ЕЧЛда ҳам иккита голини ЕЧЛ ўйинларида жарима зарбаси орқали урган.

7. Примерада 400 гол

Месси – Ла Лигада биринчи бўлиб 400 гол урган футболчи.

8. Фаолиятидаги олтинчи мавсумда камида 50та гол урди

Месси ўтган мавсумда барча турнирлар доирасидаги 50та ўйинда жами 51 гол урди: Ла Лигада 36 гол, ЕЧЛда 12, Испания Кубогида 3.

9. Ла Лигада ғалабалар сони бўйича рекорд

Бу кўрсаткич борасида Месси «Реал»нинг собиқ дарвозабони Икер Касильясни ортда қолдириб, турнир тарихидаги энг яхши кўрсаткичга эга бўлди.

10. «Барса» либосидаги ғалабалар сони бўйича рекорд

Месси каталонлар клуби билан барча турнирлардаги ғалабалари сонини 477та ўйинга етказиб, бу борада Хавини ортда қолдириб, янги рекордни қайд этди. У «Бетис» дарвозасига ҳет-трик йўллаб, бу натижани қайд этганди.

11. Чемпионатдаги ғалабалар сони бўйича «Барса» рекордини ўрнатди

Месси Ла Лигада 10 марта чемпион бўлди – бу эса клуб рекордидир. Бу борада лигада энг яхши кўрсаткич қайд этган Франсиско Хентога  (1953-71 йилларда «Реал»да ўйнаган) етиб олиш учун яна икки чемпионлик керак.

12. Ла Лигада голли узатмалар сони бўйича етакчи

Месси ўтган мавсумда нафақат голлари сони бўйича, балки голли узатмалари сони бўйича ҳам энг яхши футболчи бўлди – 13та ассист. «Севилья»нинг собиқ футболчиси Пабло Сарабияда ҳам шунча голли узатма бўлган.

13. Америка Кубогида бронза

Месси Аргентинани Копа Америка яримфиналига олиб чиқди, аммо терма жамоа яримфиналда Бразилияга ютқазди. Кейин эса учинчи ўрин учун Чилига қарши кечган учрашувда ғалабага эришилди.

14. Қаторасига 11-мавсум Испания чемпионатида камида 20тадан гол уриш

Месси – бундай натижага эришган ягона футболчи. У 2008-09 йилги мавсумдан бошлаб ҳар мавсумда камида 20та гол урган.

15. Испания Кубогида 50дан ортиқ гол

Месси ўтган мавсумда Қирол Кубогида учта гол урди – энди унинг турнирдаги жами голлари сони 51тага етган. Бу борада фақат Хосеп Самитьерда (1919 йилдан 1932 йилгача ўйнаган) кўпроқ гол – 64.

16. 50дан ортиқ ҳет-трик

Месси ўтган мавсумда «Севилья»га қарши ўйинда учта гол уриб, ўз профессионал фаолиятидаги ҳет-триклар сонини 50тага етказди. Шундан 44таси – «Барса» сафида, 6таси – Аргентина терма жамоаси ўйинларида.

17. Испания Кубогининг 6та финал ўйинида гол урган илк футболчи

Месси ўтган мавсум Испания Кубоги финалида «Валенсия»га қарши ўйинда бир гол урди ва бу гол унга яна бир уникал мақом тақдим этди. Шу билан биргаликда, ўтган мавсумдаги финал Мессининг голи «Барса»га ғалаба келтирмаган илк финал бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз