Узбек O'zbek
Аллегри «МЮ»да Сульшернинг ўрнини эгаллаши мумкин
Сешанба, 24 Сентябр
12589

«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилиши мумкин. Tuttosport нашри хабарига кўра, жамоа бош мураббийлиги лавозимига «Милан» ва «Ювентус»нинг собиқ устози Массимилиано Аллегри асосий даъвогар бўлиб турибди.

Норвегиялик мутахассис бошқарувида «МЮ» премьер-лига тарихидаги энг ёмон стартини қайд этди, «қизил иблислар» 6 турдан кейин 8 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

ОАВ маълумотига кўра, «Юнайтед» бош мураббийлиги учун номзодлар қаторида муқаддам ушбу клубда тўп сурган, мураббийлик фаолиятида «ПСЖ» ва «Бордо» клубларини бошқарган Лоран Блан номи ҳам бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз