Узбек O'zbek
Месси «Гранада»дан учралган мағлубиятдан кейин жамоадошларига қаттиқ танбеҳ берди
Душанба, 23 Сентябр
9064

«Барселона» Ла Лиганинг 5-турида «Гранада»дан мағлубиятга учрагани (0:2) жамоа сардори Лионель Мессининг жиддий эътирозига сабаб бўлган, деб хабар бермоқда Cadena COPE.

Манбага кўра, Месси ўйиндан кейин кийиниш хонасида жамоа аъзоларини қаттиқ қойиган.

Леонинг ўзи бу ўйинда иккинчи таймдан бошлаб ҳаракат қилган, бу унинг жароҳатидан соғайганидан кейинги илк ўйини бўлганди.

«Барса» Испания чемпионатининг ортда қолган 5та турида бор-йўғи 7 очко тўплади, иккита ўйинда мағлуб бўлди. Клуб етакчилар «Атлетик» ва «Реал»дан 4 очкога ортда қоляпти.

«Кўк-анорранглилар» кейинги турда «Вильярреал»ни қабул қилади. Ўйин эртага, Тошкент вақти билан 25 сентябрга ўтар кечаси соат 00:00да бошланади. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз