Узбек O'zbek
Лэмпард 31 йил аввалги антирекордни такрорлади
Душанба, 23 Сентябр
3055

«Челси» АПЛнинг 6-турида ўз майдонида «Ливерпуль»га мағлуб бўлди (1:2).

Шу тариқа бош мураббий сифатида «Челси»даги дебют мавсумини ўтказаётган Фрэнк Лэмпарднинг уй ўйинларидаги ғалабасиз серияси 4та ўйинга етди,  деб ёзади Gracenote. 

Бундай натижа «Челси» мураббийлари билан сўнгги бор 31 йил аввал содир бўлган. 1988 йили «Челси»га бош мураббийлик этиб тайинланган Бобби Кэмпбелл уйдаги ўйинларни 3та дуранг ва 1та мағлубият билан бошлаган эди.

Лэмпард эса уй ўйинларида ҳозирча 2та дуранг ва 2та мағлубият қайд этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз