Узбек O'zbek
ФИФАнинг йил рамзий терма жамоасида «Реал» ва «Барселона»дан қанча футболчи борлиги маълум қилинди
Душанба, 23 Сентябр
10386

Бугун ФИФА 2019 йил лауреатларини тақдирлаш баробарида йил рамзий терма жамоасини ҳам эълон қилади.

AS манбасига кўра, рамзий таркибдан «Реал»нинг тўрт футболчиси жой олган. Ҳимоячилар Марсело ва Серхио Рамос, яримҳимоячи Лука Модрич ва шу ёзда «Челси»дан трансфер қилинган вингер Эден Азар шулар жумласидан.

Испан нашри, шунингдек, рамзий жамоада «Барселона»дан икки футболчи – Лионель Месси ва Френки де Йонг бўлишини ҳам аниқлаган. Қайд этиш керак, де Йонг ёзда «Аякс»дан сотиб олинган эди.

Эслатиб ўтамиз, йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Виржиль ван Дейк даъвогарлик қилмоқда.

Миланда ўтадиган тақдирлаш маросими Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз