Узбек O'zbek
Эррера: «Неймар бу мавсумда «Олтин тўп»ни олиши мумкин»
Душанба, 23 Сентябр
1877

«ПСЖ»нинг янги аъзоси Андер Эррера жамоадоши Неймар ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди. Бразилиялик футболчи парижликларнинг Франция чемпионатидаги сўнгги икки ўйинида сўнгги дақиқаларда ғалаба голи муаллифи бўлган эди.

«Неймар билан бир клубда ўйнаётганимдан жуда хурсандман. У ҳақдаги трансфер достони ҳақида гапирмоқчи эмасман. У ҳозир биз билан. У шундай зўр ўйинчики, жорий ё кейинги мавсумда ёки икки йилдан кейин «Олтин тўп»ни қўлга киритиши мумкин.

Барчамиз ундан хурсандмиз. Бутун мавсум давомида шундай ўйнашда давом этади, деб умид қиламан.

Чемпионлик? Эндигина 6та ўйин ўтказдик. Бироз олдин жадвалга қарагандим, «Ренн», «Анже» ва «Марсель» клублари унчалик узоқда эмас. Рақибларимизни ҳурмат қиламиз», – деган Эрреранинг сўзларини келтирди Goal.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Ла Лигага қайтиши эҳтимоли борлиги сабаб мавсумнинг дастлабки ўйинларини ўтказиб юборган, Париж клуби бош мураббийи Томас Тухель клубдаги келажаги масаласи ҳал бўлгунига қадар уни майдонга туширмаслигини айтган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз