Узбек O'zbek
Бугун ФИФА йил лауреатларини тақдирлайди
Душанба, 23 Сентябр
6524

Бугун Миланда ФИФА талқини бўйича The Best совринларини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Тадбир Тошкент вақти билан соат 23:30да бошланади.

Кечанинг асосий соврини – 2019 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга Криштиану Роналду («Ювентус»), Лионель Месси («Барселона») ва Виржиль ван Дейк («Ливерпуль») номзодлари кўрсатилган.

«Энг яхши дарвозабон» соврини учун номинантлар қуйидагилар: Алиссон («Ливерпуль»), Эдерсон («Манчестер Сити»), Марк-Андре тер Стеген («Барселона»).

Ушбу уч футболчидан бири эса «Энг яхши мураббий» деб топилади: Юрген Клопп («Ливерпуль»), Пеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм»).

Йилнинг энг яхши голи номинацияси учун ғолибликка Лионель Месси («Барселона»), Хуан Кинтеро («Ривер Плейт») ва Даниэль Жори («Дебрецен») номзоди кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2019 йилги «Олтин тўп» мукофоти ғолиби 2 декабрь куни Парижда эълон қилиниши маълум бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз