Узбек O'zbek
«МЮ» Погбага янги шартнома таклиф қилмоқчи
Якшанба, 22 Сентябр
1420

«Манчестер Юнайтед» мутасаддилари тез орада Поль Погбанинг агенти Мино Райола билан учрашишмоқчи.

ESPN`нинг хабар беришича, клубдагилар 26 ёшли француз билан битимни узайтириш масаласини муҳокама қилиб олишни режалаштиришган.

Амалдаги келишув муддати тугашига ҳали икки йил бор. Қолаверса, битимда муддат яна бир йилга узайтирилиши мумкинлиги белгиланган.

Шунга қарамай, «Юнайтед» Погбага янги узоқ муддатли шартнома лойиҳасини тақдим қилиш ниятида.

Қайд этиш жоиз, клуб вице-президенти Эд Вудворднинг агент Мино Райола билан муносабатлари яхши. Шу боис Погба «Реал»га ўтишни истаётганига қарамай, Манчестерда узоқ муддат қолишга қарор қилиши эҳтимоли йўқ эмас. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз