Узбек O'zbek
Кучли бешлик чемпионатларининг тўрттасида гол урган футболчилар сони 5 нафарга етди
Якшанба, 22 Сентябр
4796

«Бавария» яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо клубдаги дебют голини урди. У Бундеслиганинг 5-турида «Кёльн»га қарши учрашувнинг (4:0) 62-дақиқасида пенальтини аниқ амалга оширди.

Шу тариқа, Коутиньо Европанинг кучли бешлик лигаларидан тўрттасида ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган тарихдаги бешинчи футболчига айланди. У бунга қадар Испания, Англия ва Италия чемпионатларида ҳам гол муаллифи бўлган.

Бундан олдин Обафеми Мартинс, Кевин-Принс Боатенг, Боян Кркич ва Жонатан де Гузман худди шундай натижа қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, 27 ёшли Коутиньо «Бавария»да ижара асосида ўйнаяпти. Унинг трансфер ҳуқуқи «Барселона»га тегишли. «Кўк-анорранглилар» сафига ўтишидан олдин у «Ливерпуль»да, Миланнинг «Интер» клубида, «Эспаньол» ва «Васко да Гама» жамоаларида ҳам ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз