Узбек O'zbek
Гвардиола: «Одамлар мағлубият ҳаётнинг бир қисми эканлигини тушунишмайди»
Якшанба, 22 Сентябр
1744

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Уотфорд»га қарши ўйиндаги йирик ғалабадан сўнг (8:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Агар сиз дарвозага 5 марта тўп тепсангиз ва барчаси гол бўлса, бу – ўйинчиларнинг даражасидан далолат. Дастлабки дақиқаларда рақибга иккита имконият яратишига имкон бердик, аммо улар тўп кирита олишмади. Одатда, биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 5:0 бўлса, иккинчи бўлим зерикарли бўлади. Биз тескарисини қилдик, янда тажовузкор бўлдик ва иккинчи бўлимда ажойиб ўйин ўтказдик.

Одамлар, журналистлар, мутахассислар, собиқ футболчилар мағлубият ҳаётнинг бир қисми эканлигини ҳануз тушунишмайди. «Норвич»га қарши ўйиндан кейин ҳам мен ўзимни ҳозиргидек ҳис қилгандим, биз ёмон ўйнамагандик. Биз ютқазишимиз мумкин, аммо асосийси – ўйинга ёндашув.

Бернардо ўтган мавсумнинг энг яхши ўйинчиси эди. У ғайриоддий ўйнайди. Жамоага кўп гол урадиган футболчилар жуда муҳим», – деб Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз