Узбек O'zbek
Буффон Мальдинининг рекордини такрорлади
Якшанба, 22 Сентябр
2508

«Ювентус» дарвозабони Жанлуиджи Буффон «Милан»нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдинининг ўйинлар сони бўйича рекордини такрорлади. Бу италиялик футболчилар ўртасидаги рекорддир, деб ёзади Football Italia.

Буффон А Сериянинг 4-турида «Верона»га қарши (2:1) мавсумдаги илк ўйинини ўтказди. Бу унинг клублар миқёсидаги 902-ўйини бўлди. Мальдинида ҳам шунча ўйин бор. Демак, Буффон яна 1 ўйинда майдонга тушса, италиялик футболчилар орасида мутлақ рекордчига айланади.

Дарвозабон фаолияти давомида «Парма» ва «ПСЖ» жамоаларида ҳам ўйнаган. Мальдини эса бутун фаолиятини «Милан»да ўтказган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз