Узбек O'zbek
«Барселона» сўнгги 25 йилликдаги энг ёмон натижасини қайд этди
Якшанба, 22 Сентябр
2711

«Барселона» Испания чемпионатининг 5-турида «Гранада» меҳмони бўлди. Гранададаги «Лос-Карменес» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Кўк-анорранглилар 5 турдан кейин 7 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 7-ўринда жойлашган. Мавсум стартидаги ўйинларда Эрнесто Вальверде жамоаси 2 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият қайд этган.

Opta маълумотига кўра, «Барселона» сўнгги марта Примерани 25 йил муқаддам шундай омадсиз бошлаганди – 1994/95 йилги мавсумда каталонияликлар Йохан Круифф бошқарувида 5 турдан кейин 7-ўринда жойлашганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз