Узбек O'zbek
«Тоттенҳэм»ни яна ютқазди
Шанба, 21 Сентябр
4248

Англия Премьер-Лигасида 6-турдан ўрин олган бир ўйин якунланди. 

«Лестер» ўз майдонида «Тоттенҳэм»ни қабул қилди ва иродали ғалабага эришди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида Ҳарри Кейн собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Рикарду Перейра ва Жеймс Мэддисон биттадан гол уриб, мезбонлар ғалабасини таъминлашди.

Шу тариқа, Маурисио Почеттино мавсум стартида иккинчи бор мағлуб бўлди, лондонликлар АПЛнинг 3-турида «Ньюкасл»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Брендан Роджерс жамоаси эса мавсумда фақат бир марта, «МЮ»га сафарда 0:1 ҳисобида ютқазди.

Бу натижадан сўнг, «Лестер» 11 очко билан 2-ўринда, «Тоттенҳэм» эса 8 очко билан 5-ўринда бормоқда.   

АПЛ, 6-тур
Лестер – Тоттенҳэм 2:1
(0:1, 2:0)
21 сентябрь, «Кинг Пауэр» стадиони
Голлар: 0:1 – 29 Кейн, 1:1 – 69 Рикарду Перейра, 2:1 – 85 Мэддисон. 
Лестер – Шмейхель, Эванс, Сеюнджю, Рикарду Перейра, Чилуэлл, Мэддисон, Тилеманс (Чоудури, 84), Ндиди, Барнс (Грэй, 82), Перес (Прат, 67), Варди.
Тоттенҳэм – Гассанига, Орье, Алдервейрелд, Роуз, Вертонген, Сиссоко (Ваньяма, 67), Ндомбеле (Лукас Моура, 86), Ламела (Эриксен, 79), Уинкс, Сон Ҳён Мин, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (19), Ваньяма (71), Грэй (83).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз