Узбек O'zbek
РПЛ. «Ростов» охирги ўриндаги жамоага ютқазди, Шомуродов гол урди
Шанба, 21 Сентябр
4545

Россия чемпионати 10-турида сенсацион натижа қайд этилди. «Мордовия арена»да «Тамбов» меҳмони бўлган «Ростов» 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Аввалига Элдор Шомуродов ростовликларни ҳисобда олдинга олиб чиққанди, аммо Мелкадзенинг дубли тамбовликларга ғалаба келтирди.

Шу тариқа мусобақа жадвалида охирги ўринда бораётган «Тамбов» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритди. «Тамбов» июлдан бери ғалаба нима эканини билмай келаётганди. «Ростов»нинг очколари 20 талигича қолди ва жамоа учинчи ўринга жойлашди.

РПЛ. 10-тур
Тамбов – Ростов 2:1
Голлар: Мелкадзе (38, 61) – Шомуродов (27).
Тамбов: Шелия, Осипенко, Тетрашвили, Таказов, Грицаенко, Мелкадзе (Чернышов, 65), Карасев (Кулик, 89), Рибин, Костюков (Аппаев, 66), Ойеволе, Обухов.
Ростов: Бабурин, Сигурдссон, Чистяков, Чернов, Козлов, Еременко, Попов, Глебов (Долгов, 78), Байрамян (Ведерников, 87), Ионов, Шомуродов.
Огоҳлантириш: Карасёв (7), Чистяков (81), Тетрашвили (90), Долгов (90), Шомуродов (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз