Узбек O'zbek
Рашид Қурбонов ярим финалга чиқди, Магомед Ибрагимов ютқазди
Шанба, 21 Сентябр
1184

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. 

-79 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рашид Қурбонов чорак финалда арманистонлик Григор Григорян билан беллашди. Тенг кучлар остида кечган баҳсда 8:8 ҳисоби қайд этилди, қоидага кўра сўнгги очкони қўлга киритган спортчи ғолиб деб топилди, бу очко эса Қурбоновники эди ва у ярим финалга чиқди.

Энди у финал остонасида америкалик Кайл Дуглас Дейк билан курашади.

-97 кг вазн тоифасидаги Магомед Ибрагимов  чорак финалда америкалик Кайл Снайдерга мағлуб бўлди - 3:13. Энди америкалик спортчи яримфиналга чиқса, Ибрагимовда Олимпиада йўлланмаси ва бронза учун курашиш имконияти юзага келиши мумкин.

Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг -61 кг вазн тоифасидаги вакили Аббос Раҳмонов эса чорак финалда россиялик Магомедрасул Идрисовга 0:11 ҳисобида ютқазди. Энди россиялик курашчи финалга етиб борса, Аббос Раҳмонов бронза учун курашиши мумкин бўлади.

-86 кг вазн тоифасидаги Жаброил Шапиев эса бронза учун курашмайдиган бўлди. Уни нимчорак финалда мағлуб этган Артур Наифонов ярим финалда эронлик Ҳассан Яздонийчаратига мағлуб бўлди.

Маълумот учун, бугун бўлиб ўтаётган мусобақалардаги фақат -86 ва -97 кг вазн тоифалари Олимпия ўйинлари дастурига киритилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз