Узбек O'zbek
Рашид Қурбонов ва Аббос Раҳмонов ҳам чорак финалда
Шанба, 21 Сентябр
860

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

-79 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рашид Қурбонов нимчорак финалда эронлик Баҳмад Муҳаммад Темурий билан курашди ва 13:10 ҳисобида ғалабага эришди. Энди у чорак финалда арманистонлик Григор Григорян билан беллашади.

Қурбонов саралашда жанубий кореялик Жанг Вумин билан куч синашиб, 12:2 ҳисобида ғалаба қозонганди.

Шунингдек, Ўзбекистон эркин кураш жамоасининг -61 кг вазн тоифасидаги вакили Аббос Раҳмонов нимчорак финалда руминиялик Николаи Охлопковни 8:1 ҳисобида енгиб, чорак финалга чиқди.

Унинг ярим финал йўлидаги рақиби россиялик Магомедрасул Идрисов бўлади.

Аббос Раҳмонов саралаш босқичида филиппинлик Егор Дмитриевни осонлик билан енгганди (14:2). 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз