Узбек O'zbek
Рамон Кальдерон: Моуриньо «Реал»га қайтади
Шанба, 21 Сентябр
10163

«Реал»нинг собиқ президенти Рамон Кальдероннинг ҳисоблашича, мадридликлар клуби бош мураббийи Зинедин Зидан ва клубнинг амалдаги президенти Флорентино Перес ўртасидаги муносабатлар кескинлашган. Унинг фикрича, президент ва мураббий трансфер сиёсатида ҳамфикр бўла олмаган ва бунинг оқибатида томонлар ўртасида зиддият келиб чиққан.

«Перес ва Зидан ўртасидаги муносабатлар жуда таранг ҳолатда. Президентга мураббийнинг Бэйл ва Хамесга муносабати ёқмаяпти. Чунки, мураббий аввалига уларни кетказмоқчи бўлган, энди эса улар асосий таркиб футболчилари. Улар майдонга тушишмоқда, чунки бошқа футболчилар йўқ. Аммо Зидан бундай бўлишини истамаганди. У клуб раҳбарияти Погбани қўлга киритиш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаганидан ранжиган. У клуб яримҳимоя чизиғи учун керакли футболчилар олиб келинмаганидан хафа бўлган. Вазият жуда мураккаб. Агар вазият тезда ўзгармаса, қатъий қарор қабул қилишга тўғри келади.

Менимча, Моуриньо «Реал»га қайтиши мумкин. Ундан бироз вақт кутишни сўрашганди.  Моуриньода Хитойдан таклифлар бўлганди, аммо у бу таклифларни қабул қилмади, чунки у «Реал»даги вазиятни кузатмоқда», дея Кальдероннинг сўзларини келтирмоқда A Bola.

Бундан аввалроқ, «Реал»нинг айрим футболчилари Зиданнинг истеъфосини истаётгани ҳақида хабар тарқалганди.

Sport.es нашри маълумотига кўра, франциялик мутахассисни истеъфога чиқариш мадридликларга 80 миллион еврога тушиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз