Узбек O'zbek
«Ливерпуль» жосуслик қилгани учун «Манчестер Сити»га товон пули тўлади
Шанба, 21 Сентябр
7206

«Ливерпуль» клуби «Манчестер Сити»га 1 миллион фунт тўлаб берди, деб ёзади The Times. 

Аввалроқ «шаҳарликлар» ўз скаут электрон тизими бузилганидан норози бўлиб, шикоят қилишган эди.

Манба маълумотига кўра, «Сити» 2013 йилда компьютер жосуслиги бўйича мутахассисларни жалб қилиб, ўз скаут тизимининг бузиб кирилганини аниқлаган. Шундан сўнг, ҳар иккала клуб махфий равишда можарога барҳам берган.

Бир йил олдин манчестерлик уч нафар скаут «Ливерпуль» тизимига ишга ўтган эди. Шундан сўнг, улар бир йил давомида «шаҳарликлар»нинг скаут электрон тизимидан фойдаланиб келишган.

«Ливерпуль» ўз айбини тан олиб, «Манчестер Сити»га товон пулини тўлашга рози бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз