Узбек O'zbek
Лэмпард: «Моуриньодан кўп нарса ўргандим, аммо нусха кўчирмоқчи эмасман»
Шанба, 21 Сентябр
1582

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард унга Жозе Моуриньо билан ишлаш қандай таъсир қилгани ҳақида гапирди.

«Қайси мураббий қўл остида ўйнаган бўлсам, барчаси менга таъсир қилган. Балки, Моуриньо кўпроқ таъсир қилгандир.

Фаолиятимнинг асосий даврида унинг қўл остида ишладим. У менинг ишончимни янада оширди.

Мен ўз ўйинчиларим билан бир хил ишлашга, улар билан шахсий муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қиламан. Уларни ҳар куни яхшироқ бўлишга ундайман. Мен уларга ўзларига бўлган ишончини ошириши учун ёрдам бераман. 

Мен Моуриньодан кўп нарсани ўргандим, лекин ундан нусха кўчирмоқчи эмасман. Мен ўз услубим бўлишини хоҳлайман», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз