Узбек O'zbek
Гвардиола «Манчестер Сити»да унинг ўрнини ким эгаллашини айтди 
Шанба, 21 Сентябр
11845

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёрдамчиси Микель Артета ҳақида фикр билдирди.

«Ишончим комилки,  у менинг «Манчестер Сити»даги ўрнимни эгаллайди. У муваффақият қозонади. Эртами-кечми Артета бош мураббий бўлади. 

Ҳозир у жуда ёш, лекин у аллақaчон машҳур футболчилар ва катта клублар билан ишлаш тажрибасига эга. Артета нима бўлаётганини таҳлил қилиш ва ечимларни топиш учун махсус қобилиятга эга. У нимага ишониши ва ўзини қандай ҳис қилиши ҳақида кўп гаплашамиз», – деб Гвардиоланинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Артета «шаҳарликлар» мураббийлар штабига 2016 йили қўшилган. Футболчилик фаолияти давомида «ПСЖ», «Рейнжерс», «Реал Сосьедад», «Эвертон» ва «Арсенал» жамоаларида ўйнаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз