Узбек O'zbek
Эркин кураш: Ҳасанбой Раҳимов Токио Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритди
Шанба, 21 Сентябр
916

Қозоғистон пойтахтида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги куни терма жамоамиз учун муваффақиятли бошланди. -125 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳасанбой Раҳимов Токио-2020га лицензия қўлга киритди.

Молдовалик Александр Романовни 6:0 ҳисобида мағлуб этган Раҳимов кечки дастурда бронза медали учун курашиш имконияти ва, энг асосийси, Токио Олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритди. Ҳамюртимиз бронза медали учун хитойлик Живеи Денга қарши гиламга чиқади.

Эслатиб ўтамиз, бу терма жамоанинг Токио Олимпиадасига қўлга киритган саккизинчи йўлланмасидир. Кечки дастурда -86 ва -97 килограмм вазн тоифаларида Жавраил Шапиев ҳамда Магомед Ибрагимов ҳам Олимпиадага йўлланмаси учун кураш олиб борадилар.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз