Узбек O'zbek
Эктор Бельерин январдан бери илк бор майдонга тушди
Шанба, 21 Сентябр
1567

АПЛнинг ёшлар жамоалари ўртасида (U23) бўлиб ўтган «Арсенал» ва «Вулверҳэмптон» баҳсида дуранг қайд этилди (2:2).

«Арсенал» клуби «твиттер»ининг маълум қилишича, лондонликларнинг бошланғич таркибида ҳимоячилар Эктор Бельерин ва Киран Тирни майдонга тушишди.

24 ёшли испаниялик ҳимоячи иккинчи бўлимда алмаштирилди, Тирни эса ўйинни тўлиқ ўтказди.

Бельерин тиззасидан олган жароҳати боис январь ойидан бери ўйнамаётган эди. Тирни эса ёзги трансферлар даврида «Селтик»дан сотиб олинган бўлиб, жароҳати туфайли ҳали майдонга тушмаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз