Узбек O'zbek
Баҳодир Жалолов Конкабаевни таслим этди. Ўзбекистон биринчи ўринда!
Шанба, 21 Сентябр
3595

Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилган бокс бўйича жаҳон чемпионати якунига етди.

Кечанинг энг асосий жанги энг оғир вазн тоифасида (+91 кг) финалга чиққан ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов ва қозоғистонлик Камшибек Конкабаев ўртасида кечди.

Жанг якунида ҳакамлар бир овоз ўзбекистонлик боксчи ғалабасини эълон қилишди ва Жалолов жаҳон чемпионатларидаги илк олтин медалини қўлга киритди.

Бундан ташқари, Жалолов ўзининг азалий рақиби билан ўзаро ҳисоб-китоб бўйича олдинга чиқиб олди. Бунгача мазкур боксчилар ўзаро 4 марта тўқнаш келишган ва ҳисоб 2:2 кўринишида турган эди.

Шу тариқа, Ўзбекистон бокс терма жамоаси турнирда 3та олтин,  битта кумуш ва битта бронза медал олиб, турнирни биринчи ўринда якунлади. 

Мезбон Россия терма жамоаси эса 3та олтин медаль билан иккинчи поғонадан ўрин олди. Қозоғистон ва Куба вакиллари биттадан олтин медал олиш билан кифояланишди.

Олтин медаль:
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-57 кг: Миразиз Мирзаҳалилов
+91 кг: Баҳодир Жалолов

Кумуш медаль:
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов

Бронза медаль:
-69 кг: Бобоусмон Батуров

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз