Узбек O'zbek
Суперлига. «Локомотив» Қўқонда дуранг ўйнади - «Пахтакор» чемпионликка яқин
Жума, 20 Сентябр
2135

Суперлигада 20-тур ўйинлари бошланди.

«Локомотив» сафарда «Қўқон-1912» билан беллашди. Ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди. 

35-дақиқада Суҳроб Бердиев мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 67-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов уни тенглаштирди.

Бу натижадан сўнг, «Локомотив» 37 очко билан 2-ўринда, «Қўқон-1912» эса 21 очко билан 9-ўринда бормоқда. 

«Темирйўлчилар» Қўқонда очко йўқотиши «Пахтакор» қўл келиши мумкин. Тошкентликлар 21 сентябрь куни Бекободда «Металлург»ни мағлуб этишса, муддатидан олдин чемпионликни нишонлашади. 

Суперлига, 20-тур
Қўқон, 20 сентябрь
“Қўқон-1912” – “Локомотив”  - 1:1 (1:0)
Голлар
: Суҳроб Бердиев (35) - Темурхўжа Абдуҳолиқов (67) 
Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Обид Жумаев, Ғайрат Жўраев.
Назоратчи: Марат Исмоилов. Комиссар: Эркин Бахтиёров.
“Қўқон-1912”: 1. Ислом Абдуллаев, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Қувондиқ Рўзиев (9. Зафар Тўраев – 82), 11.Тимур Хакимов (17. Жаҳонгир Аҳмадов – 63), 14. Аваз Маматхўжаев, 15. Ойбек Рустамов, 19. Суҳроб Бердиев (29. Ҳамидилло Абдуҳамидов – 85), 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 65. Марко Милич, 70. Мурод Ҳолмуҳаммедов.
Локомотив”: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Анзур Исмоилов, 6. Остон Ўрунов (22. Смит Медина -80), 8. Жамшид Искандеров, 10. Сардор Мирзаев, 11. Темурхўжа Абдухолиқов (21. Жавоҳир Эсонқулов – 90), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Йован Жокич (71. Арсланмурат Аманов – 46), 24. Даврон Ҳошимов, 77. Диёр Туропов, 88. Игорь Йелич.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз