Узбек O'zbek
«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Зиданга ишонмаяпти
Жума, 20 Сентябр
13392

«Реал»нинг собиқ ҳужумчиси Предраг Миятович «қироллик клуби» бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ўйинини йўлга қўйишига шубҳа билан қарамоқда.

«Мен «Реал» кўплаб юлдуз футболчилари майдонга тушмаган «ПСЖ»га қарши бундай ўйнашини кутмаган эдим. Ўйиндан олдин «Реал»га нисбатан ишончим ортиқ эди ва доим яхши иштирок этадиган бу турнирни яхши бошлашига умид қилгандим. Аммо бу содир бўлмади. «ПСЖ» ҳар жиҳатдан устун бўлди. «Реал» майдонда деярли йўқ эди, бу жуда хавотирли.

Бу мавсум ҳам аввалгисига ўхшаш. Биринчи дақиқадан бошлаб «Реал» ўйинда йўқ эди. Улар жуда кўп қийинчиликларга дуч келди. «Реал» ўйинини яхшилаши экрак, бунга вақт бор. Жамоанинг якшанба кунги «Севилья»га қарши ўйинидан хавотирдаман. Мен Зидан «Реал»нинг ўйинини яхшилашига ишонмайман», – деб Миятовичнинг сўзларини келтиради АS.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз