Узбек O'zbek
Лэмпард: «Ҳадсон-Одои жаҳон даражасидаги футболчи эканини кўрсатади»
Жума, 20 Сентябр
842

«Челси» бош мураббийи Фрэнк Лэмпард жамоа билан янги 5 йиллик шартнома имзолаган яримҳимоячиси Каллум Ҳадсон-Одои ҳақида гапирди.

«Каллум иқтидорли футболчи эканига шубҳа йўқ. У биз учун асосий ўйинчига айланиши мумкин ва у учун барча эшиклар очиқ. У ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор, Каллум ҳали ёш, аммо у «Челси» ва Англия миллий жамоасининг муҳим таркибий қисмига айланиши мумкин. Мен уни профессионал даражадаги футболчига айланиши учун тинмай ишлайман.

Каллум ўзи ўсган «Челси»да жаҳон даражасидаги футболчи эканлигини намойиш қилиши мумкин ва мен бунга чин дилдан ишонаман», – деб Лэмпарднинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз